Жаҳон | 14:43 / 24.05.2016
5678
1 дақиқада ўқилади

Экспертиза натижалари EgyptAir бортида портлаш бўлганини кўрсатмоқда

EgyptAir авиакомпаниясининг Ўрта Ер денгизида ҳалокатга учраган А320 самолёти қолдиқларида ўтказилган суд-тиббий экспертиза натижалари ушбу ҳалокатга бортда юз берган портлаш сабаб бўлганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда АР хабар тарқатган.

"Бортда ёнғин чиққан. Датчиклар ҳожатхонада тутун бўлганидан хабардор қилган", дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, Мисрнинг EgyptAir авиакомпаниясига тегишлт А320 самолёти 19 май куни Париждан Қоҳирага MS804 рейсини амалга ошириш чоғида Ўрта Ер денгизи осмонида радарлардан йўқолиб қолди. Кейинроқ самолёт Крит оролидан 250 км жанубда қулаб тушгани аниқланди.

Унинг бортида 56 йўловчи ҳамда экипажнинг 10 нафар аъзоси бўлган.