Жаҳон | 11:43 / 24.05.2016
9165
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон президенти Москва қабристонидаги жанжал тўғрисида хавотирини билдирди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тожикистонлик меҳнат муҳожирлари ҳалок бўлган Москва Хованск қабристонида содир бўлган оммавий тўс-тўпалон тўғрисида ўз хавотирини маълум қилди. Бу ҳақда у Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев билан Душанбеда бўлиб ўтган учрашувда билдирди, деб хабар қилинди Тожикистон раҳбарининг расмий сайтида. 

Матбуот хабарида келтирилишича, Раҳмон учрашув чоғида “Тожикистон-Россия стратегик ҳамкорлик алоқалари ишончли устунига таянган ҳолда, иккала давлатлар ички ишлар вазирликлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашнинг муҳим аҳамиятини алоҳида қайд этди”.

Суҳбат давомида Тожикистон президенти Хованск мозорида “тожик меҳнат муҳожирларига безориларча ҳужум” хусусида ўз хавотирини ҳам билдирган. 
Раҳмон ушбу низо ташкилотчилари ҳамда айбдорларини жавобгарликка тортиш учун барча чораларни кўриш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этди.