Жамият | 09:20 / 24.05.2016
3639
1 дақиқада ўқилади

Трамп фахрийлар учун 5 млн доллар хайрия маблағи йиғди

АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трамп фахрийлар учун бир неча миллион доллар миқдорида хайрия маблағи йиққани ҳақида маълум қилди.

"Ҳа, мен бунга мажбур эмасдим, лекин фахрийлар учун 5-6 млн доллар хайрия йиғдим, ўзим ҳам бизнинг фахрийларимиз учун 1 млн доллар бердим. Бопладик!", деб ёзган миллиардер ўз твиттерида.

У шунингдек, йиғилган пулларнинг катта қисми фахрийларга тарқатилгани, қолган қисми турли ташкилотларга берилишини билдириб ўтган.

"Ҳайрон қолманг, мен бу пулларни фахрийлар учун йиғдим. Ҳолбуки нохолис журналистлар мен ҳақимда ёмон тасаввур ҳосил қилмоқчи бўлади", дея қўшимча қилган Трамп.