Жамият | 14:33 / 25.05.2016
5270
1 дақиқада ўқилади

22 ёшли аёлнинг қўлидан қўл телефонини тортиб олган талончи қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича,  Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ички ишлар бўлимига шу туманда яшовчи 22 ёшли аёл мурожаат қилиб, номаълум шахс А.Навоий маҳалласи ҳудудида унинг қўлидан "Нокиа" русумли қўл телефони тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи 24 ёшли фуқаро содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.