Жаҳон | 17:00 / 25.05.2016
3545
1 дақиқада ўқилади

Хитойда мобиль тармоғида рўйхатдан ўтиш учун ҳақиқий исм-шарифдан фойдаланиш шарт қилинди

Хитой саноат ва информатика вазирлиги хабарида айтилишича, эндиликда Хитой мобиль алоқасидан фойдаланувчилар, тармоқда рўйхатдан ўтишда ҳақиқий исм-шарифларини қўллашлари шарт. 

Мобиль телефон рақами эгалари, 2017 йил 30 июнидан кечикмай, ўз операторларида асл исм-шарифлари билан қайта рўйхатдан ўтишлари керак. Бундан ташқари, операторлар ва уларнинг дилерлари, мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини жиддий кўздан кечириши, рўйхатдан ўтиш қоидаларини ўрганиши ҳамда бир шахс номига бир нечта сим карта тақдим этиш тўғрисидаги аризани диққат билан кўриб чиқиши лозим бўлади.

Мабодо, фойдаланувчи ўз вақтида қайта рўйхатдан ўтмаса ёки рад этса, унинг телефони  мобиль алоқа тармоғидан узиб қўйилиши мумкин. 

Ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, бундай чоралар, коммуникацион алоқа воситалари ёрдамида фирибгарлик ишларига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилмоқда.