Жаҳон | 07:10 / 25.05.2016
3415
1 дақиқада ўқилади
Хьюстонда йўловчи самолёт парвози бомба ҳақидаги қўнғироқ сабабли ушлаб қолинди
24 май куни АҚШнинг Хьюстон штатида Delta Air Lines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти парвози ушлаб қолинди. Бунга самолётнинг миналаштирилгани ҳақидаги аноним хабар сабаб бўлди: номаълум кимса Жорж Буш номидаги аэропортга телефон қилиб, парвозга шай турган самолёт бортида бомба борлигини айтган.
Оқибатда йўловчилар салондан чиқарилган, уларнинг юклари текшириш учун самолётдан туширилган. Полициячилар ва сапёрлар самолётни портловчи модда борлигига текширишган.
Бундан аввалроқ Лос-Анжелес полицияси Хьюстондан учиб келган йўловчи самолётида бомба қидираётгани маълум бўлганди. Кейинроқ маълум бўлишича, таҳдид сохта бўлиб чиққан.