Жаҳон | 12:02 / 26.05.2016
4213
1 дақиқада ўқилади

Ливия мамлакатда британиялик ҳарбийлар борлиги хақида баёнот берди

Ливия ҳукумати, британиялик ҳарбийлар ИШИД террорчилик гуруҳининг мамлакатдаги жангариларига қарши махсус амалиёт ўтказгани хусусида маълум қиляпти, деб ёзмоқда The Times газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда. 

Ҳарбий командир Муҳаммад Дуротнинг нашрга билдиришича, Британия махсус ҳарбий бўлинмаси, Ливиянинг Мисрат шаҳрида жангариларнинг портловчи моддалар билан тўлдирилган иккита юк машинасини ракеталар ёрдамида йўқ қилган.  

Газетанинг қайд этишича, мазкур хабар ИШИДнинг Ливиядаги бўлинмасига қарши курашда британиялик ҳарбийлар иштирокини тасдиқловчи илк хабардир. 

Бундан аввал, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филипп Хаммонд, келажакда Англия ҳукумати Ливиядаги ИШИДга қарши кураш учун ўз ҳарбий бўлинмаларини юборишга зарурият пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.