Жамият | 08:28 / 27.05.2016
15474
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистонида эр ўз хотинига доялик қилган докторни отиб кетди
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида эр ўз хотинидан туғруқни қабул қилган докторни отиб кетди. Бу ҳақда Gulf News хабар берди. Туғилган чақалоқнинг отаси туғруққа аёл киши доялик қилиши керак деб ҳисоблаган.
Хабар қилинишича, ота доктор Муҳаннад Ал-Забнининг олдига келган ва унга фарзанди туғилишида доялик қилгани учун миннатдорлик билдирмоқчи эканини айтган. Улар боғда суҳбатлашишган, шу вақтда эр кийими остида қурол чиқарган ва докторга ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Докторни зудлик билан палатага ётқизишган. Жиноятчи эса тез орада полиция томонидан қўлга олинган. Докторнинг жароҳати ҳаёт учун хавфли эмаслиги айтилган.