Спорт | 16:22 / 27.05.2016
4453
1 дақиқада ўқилади
Жозе Моуриньо: «Мен ҳамиша ўзимни «Олд Траффорд»га яқин сезардим»
«МЮ»нинг янги бош мураббийига айланган Жозе Моуриньо ўзининг янги лавозимига тайинланишидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.
«МЮ» бош мураббийига айланиш катта шараф – айниқса мен учун. Бу клуб бутун дунёдаги кишиларни ҳамиша тўлқинлантириб келган. Ушбу клубни бутун дунёда танишади ва унга мухлислик қилишади.
«МЮ» атрофида ҳамиша эртакнамо муҳит ҳукмрон ва шуниси билан дунёдаги ҳеч бир клубга ўхшамайди.
Мен ҳамиша ўзимни «Олд Траффорд»га яқин ҳис қилганман.
Фаолиятимнинг эсда қоларли лаҳзалари шу стадион билан боғлиқ. Энди бу жамоани бошқараман ва яқин йиллар ичида мухлисларнинг ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашларидан роҳатланаман», – дейди у.