Жаҳон | 16:47 / 28.05.2016
5614
1 дақиқада ўқилади

Хитой Жанубий Хитой денгизидаги оролга дронларни жойлаштирди

Хитой Жанубий Хитой денгизидаги Юнсиндао (Вуди, Парасел ороллари) оролига учувчисиз айғоқчи самолётларини жойлаштирди, деб хабар қилмоқда "Сина" ахборот портали.

Маълумотларга кўра, узоқ масофага учувчи Harbin BZK-005 аппарати илк маротаба оролнинг сунъий йўлдош орқали олинган суратида қайд этилган. У 40 соат мобайнида ҳавода уча олади. Шунга кўра, ундан разведка ва патруллик амалиётларини ўтказиш мақсадида фойдаланиш мумкин.  

Охирги вақтларда, Хитой архипелагдаги ҳарбий инфратузилмаларни фаол равишда кучайтирмоқда. Хусусан, Юнсиндао оролига иккита HQ-9 зенит-ракета мажмуалари, J-11 қирувчи ва JH-7 қирувчи-бомбардимончи самолётлари батареялари жойлаштирилган. Бундан ташқари, ўрта масофага уча оладиган кемаларга қарши YJ-62 ракеталари ҳам бор.