Жаҳон | 15:22 / 28.05.2016
3607
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон кимё заводидаги портлаш қурбонлари сони 12 кишига етди

Ҳиндистоннинг Махараштра штати кимё заводида рўй берган портлаш оқибатида камида 12киши қурбон бўлган, деб хабар қилмоқда фавқулодда вазиятларга қарши кураш миллий марказида. Бундан аввал, 5 нафар қурбон ва 120дан ортиқ жабрланганлар хусусида сўз борган эди. 

Ҳодиса, 26 май куни эрталаб Мумбай шаҳридан 50 км узоқликдаги Домбивали шаҳридаги кимё заводида рўй берган. Дастлабки тахминларга кўра, портлаш ёнғинга сабаб бўлган. Заводдаги кимёвий моддалар кўплиги боис, аланга тез суръатларда атрофга тарқалган. 70дан ортиқ жабрланувчи шифохонага ётқизилган, қолганларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳалок бўлганлар орасида, заводнинг эгаси бўлган Probace Enterprises компанияси бош директорининг икки ўғли ва келини ҳам борлиги айтилмоқда. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари, фирма хўжайинларига бир неча моддалар, хусусан, "эҳтиётсизлик туфайли ўлимга сабаб бўлиш" моддаси бўйича жиноий иш очган.