Жаҳон | 11:02 / 28.05.2016
5728
1 дақиқада ўқилади

SpaceX компанияси Falcon 9 ракетасини сувдаги платформага муваффақиятли қўндирди

АҚШнинг хусусий компанияларидан бири бўлмиш ва унинг эгаси Илон Маск ҳисобланмиш SpaceX Falcon 9 ракетасининг биринчи босқичини Атлантика океанидаги платформага яна бир бор муваффақиятли қўндирди.

Воқеалар ривожи компаниянинг YouTube’даги канали ва твиттери орқали транслация қилиб борилмоқда.

Шундан сўнг Falcon 9 ракетаси таиланднинг Thaicom 8 телекоммуникация сунъий йўлдошини фазога олиб учди.