Жамият | 18:00 / 30.05.2016
5201
1 дақиқада ўқилади

Рим папаси Ричард Гир ва Жорж Клунини мукофотлади

Рим папаси ҳолливудлик актёрлар Ричард Гир, Жорж Клуни ва Сальма Хайекни мукофотлади, деб хабар бермоқда Reuters. Мукофотлаша маросими Ватиканда ўтказилди.

Актёрлар санъат ва техникани уйғунлаштирган ҳолда дунё маданиятларига ёрдам кўрсатувчи Scholas Occurrentes фондини қўллаб-қувватлашгани учун мукофотланишган.

2016 йилнинг бошида Рим папаси актёр Леонардо ДиКаприо билан учрашган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш