Жаҳон | 18:55 / 31.05.2016
3802
1 дақиқада ўқилади

Петербургда 2016 йилда сўнгги 110 йил ичидаги энг иссиқ май кузатилди

Петербургда сўнгги 110 йил ичида 2016 йилнинг майи энг иссиқ келди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Бу ҳақда шаҳарнинг бош синоптиги Александр Колесов хабар қилган.

Унинг сўзларига кўра, май ойининг ҳавоси ўртача 14,7 даражани кўрсаткан.

«Аномалия юқори — 3,8 даража бўлди. Бу сўнгги 110 йил ичидаги энг иссиқ май бўлди», - деди у.