Жамият | 15:31 / 01.06.2016
3802
2 дақиқада ўқилади

Оддий скейтни электронлига айлантириш учун қизиқарли ғоя (видео)

Сўнгги йилларда электрон лонгбордлар йирик компаниялар ва шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган кичик фирмалар томонидан таклиф қилинади. 

Бироқ электрон транспортлар ҳозирда жуда кам ва қимматдир. Тўлиқ тўпламли скейтбордлар нархи 900 доллардан кам эмас. Бу етарли даражада қимматдир.                                                                                            

Youtube порталидаги Inspire To Make  каналининг блогери одатий доскани мустақил тарзда модернизация қилди. У скейтбордни мотор сифатида фойдаланса бўладиган кўчма электродрилл билан жиҳозлади. Мазкур модель нархи 500 доллардан ошмайди. Дизайн камчилигидан бири сифатида электродриллни доим қўлда ушлаш лозимлигини қайд этиш мумкин. Бундан ташкари, дрилл аккумулятори қанча муддатгача чидаб бериши  номаълум.