Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:30 / 04.06.2016
4681
1 дақиқада ўқилади
Германияда ўтган рок фестивали вақтида 40 дан зиёд кишини чақмоқ урди
Германияда ўтган Rock am Ring йирик рок-фестивали вақтида 42 кишини чақмоқ урди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.
“Фейсбук” ижтимоий тармоғида маълум қилинишича, саккиз киши шифохонага ётқизилган. Кучли момақалдироқ туфайли концерт шоуси бир ярим соатга қолдирилган.
Тадбирга 90 минг киши ташриф буюрган эди. У Мендиг шаҳридаги авиабазада ўтказилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш