Жаҳон | 12:10 / 08.06.2016
8488
2 дақиқада ўқилади

Fortune журнали энг йирик корпорациялар рейтингини тақдим этди

Fortune журнали дунёнинг энг йирик 500 корпорацияси рўйхатини тақдим этди. Рейтингда нуфузли 1-ўрин «Walmart» супермаркетлар занжирига насиб этди. Унинг даромади 482,130 миллиард долларни ташкил қилди. 

2-ўринга 246,204 миллиард доллар йиллик даромадга эга «Exxon Mobil» нефть компанияси лойиқ деб топилди. 

3-ўринда эса Apple компанияси қайд этилди. Унинг йиллик даромади 233,715 миллиард доллардан иборат бўлди. Бир йил аввал Купертино компанияси бу рейтингда 5-ўринни эгаллаган эди, бу йил эса у икки ўрин юқорига кўтарилди. 

Энг йирик корпорациялар рўйхатининг 4- ва 5- ўринларини 210,821 ҳамда 181,241 миллиард доллар даромад билан Berkshire Hathaway ва McKesson компаниялари эгаллашди. 

6- ҳамда 7- поғоналардан UnitedHealth Group ва CVS Health компаниялари жой олиб, уларнинг йиллик даромади 157,107 ҳамда 153,290 миллиард доллардан иборат бўлди. 

8-ўрин 152,356 миллиард доллар даромадга эга бўлган General Motors компаниясига насиб этди. 

Ниҳоят, 9- ҳамда 10- ўринларни Ford Motor ва AT&T компаниялари эгаллашди. Уларнинг йиллик даромади 149,558 ва 146,801 миллиард долларни ташкил этди.