Жаҳон | 15:07 / 10.06.2016
8496
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: ИШИД етакчиси Ал-Бағдодий авиазарба оқибатида жароҳатланди

ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ва бир неча қўмондонлар халқаро коалиция самолётлари томонидан Сурия-Ироқ чегараси ҳудудида амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида жароҳатланган. Бу ҳақда Mirror хабар тарқатди.

Reuters агентлиги эса АҚШ бошчилигидаги коалиция бу маълумотни тасдиқламагани ҳақида маълум қилган.

Бундан олдинроқ, Пентагондагилар ал-Бағдодийнинг Ироқ ва Сурия чегараси ҳудудида ўрнашгани ҳақида маълумот олганини билдирганди.