Усмонов: Петербург форуми Ғарб билан мулоқотни бошлаб бериши мумкин
Россиялик тадбиркор, USM Holdings асосчиси ва бош акционери Алишер Усмоновнинг фикрича, бўлғуси Петербург халқаро иқтисодий форуми Россия ва Ғарб ўртасида иқтисодий алоқаларни тиклашга хизмат қилиши мумкин. У Сергей Брилевнинг ушбу форумга бағишланган фильмида шундай қарашини билдирган.
"Бу йил кўринишидан Ғарб глобал иқтисодиётда Россиянинг ўрнини ҳам ҳисобга олиш, биз билан алоқа қилиш зарурлигини тушинмоқда. Ҳатто, бизга санкциялар эълон қилганларнинг ўзлари Еврокомиссия раиси раҳбарлигида муносабатларга ойдинлик киритиб олиш учун келмоқда. Бу ўзаро мулоқот бошланишига умид бағишлайди. Бу ажойиб", деган миллиардер Усмонов.
16-18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ХХ Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Италия вазирлар кенгаши раиси Маттео Ренци, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Австрия вице-канцлери Райнхольд Миттерленер, Куба вазирлар кенгаши раиси ўринбосари Рикардо Кабрисас Руис ҳам иштирок этади.
Бундан ташқари, БМТ бош котиби Пан Ги Мун ҳамда жаҳон бизнесининг етакчи компаниялари раҳбарлари, Европа комиссияси раиси Жан Клод Юнкер ҳам ташриф буюради.