Жаҳон | 18:08 / 11.06.2016
5452
2 дақиқада ўқилади

ЖАРда оқтанли аёл ирқий иборалари учун жаримага тортилди

ЖАР суди оқтанли аёлга 150 минг ранд (10минг АҚШ долларига яқин) жарима солиш тўғрисида қарор чиқарди. Унинг ошкора айтган ирқий камситишлари мамлакатнинг қора танли аҳолиси орасида кескин норозиликлар ҳамда ЖАРдаги барча оқтанлиларни қувиб чиқаришга оид чақириқларига сабаб бўлган. 

Собиқ риелтор Пенни Спэрроу Facebookдаги ўз саҳифасида, янги йилда Дурбан пляжига тўпланиб, ўзларидан кейин уюм-уюм чиқиндилар қолдирган қоратанлиларни "ёввойи маймунлар" деб атаган. 

"Бу сўз мазмуни, қоратанлиларни инсон ўрнида кўриш мумкин эмас, деган маънони англатади", - деган судья Ирфан Халил. У, шунингдек, Спэрроуга жаримани тўлаш учун 60 кун муддат берган. 

Судда, аёлнинг манфаатларини қизи ҳимоя қилиб, онаси хаста экани ва ҳаётидан хавфсираётганини айтган. Ушбу можаро сабаб, Спэрроу мухолифатдаги Демократик альянс сафидан ҳам ўчирилган. 

Ҳукмрон Африка миллий конгресси суд қарорини маъқуллаган.