Спорт | 16:59 / 12.06.2016
9330
1 дақиқада ўқилади

Европа чемпионатида учинчи кун. Германия ва Украина ўйинидан онлайн трансляция

Европа чемпионатининг 12 июнь кунига белгиланган учрашувлари бошланиш арафасида. Дастлаб Париж шаҳридаги «Парк де Пренс» стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да Туркия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.

Бугун шунингдек, С гуруҳида Польша Шимолий Ирландия билан, Германия эса Украина билан ўйнайди.

Польшаликларнинг британларга қарши учрашуви Ницца шаҳридаги 35000 мухлисга мўлжалланган "Альянц Ривьера" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Соат 00:00да эса Германия ва Украина учрашуви старт олади. 

Бу учрашувлардан Tribuna.uz интернет-нашри матнли онлайн уюштиради.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯГА ЎТИШ>>