Иқтисодиёт | 12:33 / 13.06.2016
4002
1 дақиқада ўқилади

2015 йилда Қирғизистон иқтисодиётида хорижий сармоялар ҳажми икки бараварга ошди

Қирғизистон иқтисодиётига киритилган хорижий сармоялар миқдори бир йилда сезиларли ўсган, деб хабар қилмоқда Республика иқтисодиёт вазирлиги. 

"2015 йилда бевосита хорижий инвестициялар 1,57 млрд долларни ташкил этган, 2014 йили бу рақам 727 млн доллардан иборат бўлган эди", - дейилади маъмурият ҳисоботида. Шунга кўра, унинг ўсиши йиллик 116 фоизни ташкил этган. Хорижий сармояларнинг асосий қисми Россия (515 млн доллар) ва Хитой (474 млн доллар) ҳиссасига тўғри келган.

"Пул маблағлари асосан, Бишкек шаҳри (741 млн доллар), Чуй вилояти (453 млн доллар) ва Жалолобод вилоятига (202 млн доллар) жалб этилган", -дейилади хабарда.