Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:34 / 13.06.2016
7558
1 дақиқада ўқилади
Евро—2016: Tribuna.uz сайтида Бельгия — Италия учрашувидан матнли трансляция уюштирилади
Европа чемпионатининг 13 июнь кунига белгиланган учрашувлари бошланиш арафасида. Бугун Тулуза, Сен-Дени ва Лион шаҳарларида Европа чемпионати гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Испания-Чехия, Ирландия-Швеция ҳамда Бельгия-Италия учрашувлари бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан соат 18:00да Испания ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.
Тошкент вақти билан соат 21:00да «Стад де Франс» ўйингоҳида Ирландия ва Швеция бошланади.
Соат 00:00га Бельгия ва Италия учрашуви белгиланган.
Бу учрашувлардан Tribuna.uz интернет-нашри матнли онлайн уюштиради.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш