Жаҳон | 16:42 / 13.06.2016
4733
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Хитойнинг Гуандун провинциясида партия мулозими ўзини-ўзи ўлдирди
Жанубий Хитой провинцияси Гуандун партия қўмитаси котибияти ўринбосари Лю Сяохуа ўз жонига қасд қилди, деб хабар қилмоқда "Сина" ахборот портали.
Ҳозирча воқеанинг бошқа сабаблари, ўзини ўлдиришга нима асос бўлгани аниқ эмас.
Марҳум мулозим яқинларининг айтишларича, сўнгги вақтларда унинг соғлиғи ёмонлашган, бу эса Люнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир этган бўлиши мумкин.