Олимлар буғдой донининг ўлим хавфи бўлган касалликларни даволовчи хусусиятини аниқлашди
Олимлар кун давомида маълум миқдорда буғдой дони ёки буғдой нони - кепак нонини истеъмол қилиш инсондаги ўлим хавфи бўлган касалликларни даволаши мумкинлигини аниқлашди. Британия шифокорлари томонидан ўрганиб чиқилган ушбу факт The BMJ журнали ва EurekAlert нашрида қисқача маълум қилинган.
Бутун буғдой дони, шунингдек, буғдой, жўхори, жавдар каби бошқа дон маҳсулотларини кунига 90 грамм миқдорида истеъмол қилиб туриш, юрак-қон томир касалликлари ва юрак ишимияси(19 фоизга), инсульт(14 фоизга), саратон касаллиги (15 фоизга), қандли диабет (26 фоизга) ва нафас олиш касалликларининг (22 фоизга ) ўлим билан боғлиқ бўлган хавфини камайтиришда ва даволашда ёрдам беради.
Бунинг учун юқоридаги касаллик билан оғриган беморлар кун давомида икки порциядан дон маҳсулотларини истеъмол қилиб туриши лозим.
Бунда 32 грамм буғдой доналари 60 грамм миқдорида буғдой уни ёки кепакли нон миқдорига тенг бўлади. Кунига 7,5 порция (225 грамм) мунтазам равишда истеъмол қилиб туриш эса ушбу касалликларга чалиниш хавфини камайтиради. Юқорида кўрсатилган миқдордан ортиқ дон маҳсулотларини истеъмол қилиш янада ижобий таъсир кўрсатиш мумкинлигини олимлар истисно этмайди. Доннинг касаллик ва ўлим хавфини камайтирувчи фойдали маҳсулот эканлигини олимлар ўз тадқиқотлари давомида 45 та таҳлилий-анализ ўтказиш орқали аниқлашган.
Шифокорлар юрак ишимиясини келтириб чиқарувчи етти минг ҳолатни ўрганиб чиқиб, икки мингга яқини –инсульт, 26 мингга яқини — юрак-қон томир касаликлари, 34 минг-саратон касалликлари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлигига амин бўлишган.
Тадқиқотларга кўра ушбу касалликларга чалинган ҳар 700 мингга яқин инсоннинг юз мингга яқини ҳаётдан кўз юмади.
Шундай қилиб нонуштада олимлар томонидан буғдой донини бутун ҳолида ёки нон шаклида истеъмол қилиш тавсия этилади.