Жамият | 07:00 / 16.06.2016
7280
2 дақиқада ўқилади

Олимлар кекса инсонларни нима учун алдаш осонроқ эканлигини аниқлашди

Олимлар 60 ёшдан ошган одамлар аниқ деталларни қийинчилик билан эслаб қолишларини хамда хотирада қолган нарсаларга ишонмасликларини аниқладилар. Олимлар фикрича, кекса инсонлар кўпинча фирибгарлар қурбонларига айланишларининг сабаби ҳам шудир. Ушбу тадқиқот Neuropsychologia журналида чоп этилди.

Жоржия технологик институти олимлари икки гуруҳ одамларга турли рангдаги хоналарнинг (мисол учун, меҳмон кутиладиган хона) суратларини кўрсатишди. Бир гуруҳда 60 ва ундан катта ёшдагилар, иккинчисида эса коллеж талабалари бўлган. Олимлар иштирокчиларни эътиборларини бир деталларга қаратиб, қолганларини инкор қилишни сўрашди. Бир соатдан кейин иштирокчиларга уларга эътиборни жамлаш сўралган объектлар ҳақида саволлар берилди. Талабалар вазифани яхши уддалай олдилар, кексалар эса адашиб, қатъий жавоб бера олишмаган.

Синалувчилар саволларга жавоб бераётганларида олимлар электроэнцефалография ёрдамида уларнинг миялари фаоллигини кузата олишлари учун мияларига датчиклар улаб қўйилди. Олимлар кексаларга аниқ деталларни эслаш учун кўпроқ вақт ва куч талаб қилинганини аниқлашди, чунки улар яқинда бўлиб ўтган воқеаларга фикран қайтиб, бўлиб ўтган воқеанинг барча деталларини, жумладан улардан инкор қилиш сўралган деталларни жонлантиришга ҳаракат қилишган. Талабалар керакли ахборотни тезроқ топа олишган, чунки уларнинг мияси ортиқча деталлар билан юкланмаган бўлган.

Олимларнинг айтишича, кексалар шовқинли вазиятда юз берган суҳбатнинг деталларини эслашга ҳаракат қилишганда, улар хотираларида кўп ортиқча лаҳзаларни тиклантирадилар: қандай мусиқа ижро этилган, уларнинг атрофида кимлар турган ва улар нима ҳақида суҳбатлашишган. Хотираларнинг бундай бетартиблиги кекса инсонларнинг кўпинча молиявий фирибларнинг қурбонларига айланишларининг сабаби бўлиши мумкин, мисол учун, жиноятчилар умуман бўлмаган суҳбат ҳақида эслатганда.