АҚШ генерали Сурия осмонидаги Россия самолётларини уриб тушириш заруратига изоҳ берди
АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Сурияда парвозлардан холи ҳудуд яратишга тайёр. Лекин бунинг учун тартибларни бузган барча самолётларни, хусусан Россия ҲКК самолётларини уриб тушириш учун рухсатга эга бўлиниши зарур. Бу ҳақда америкалик генерал Дэвид Голдфин маълум қилган.
"ИШИДда самолёт йўқ экан, бу биз россияликларнинг ва сурияликларнинг самолётларини уриб тушириш учун рухсат олишимиз керак", деган у 16 июнь куни АҚШ сенатида қуролли кучлар бўйича қўмита йиғилиши вақтида. Йиғилиш генералнинг АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари бошлиғи лавозимига тасдиқланиши муносабати билан ўтказилган (Ҳозиргача у раҳбар ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда эди).
Генералнинг сўзларига кўра, парвоздан холи зона яратилиши учун яна 2 шарт бажарилиши лозим. Биринчиси, ҲҲК қуруқликдаги кучларнинг мақсади ҳақида аниқ тушунчага эга бўлиши керак. Иккинчиси, қайси ҳудудларда маҳаллий кучлар назорат ўрнатгани ҳақида аниқ ахборотга эга бўлиниши керак.