Ўзбекистон | 14:24 / 17.06.2016
22422
2 дақиқада ўқилади

24 июнь куни Тошкент аэропорти 5 соатга ёпилади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси йўловчиларни 24 июнь куни аэропорт вақтинча (соат 13.00дан 18.00га қадар) ёпилиши ҳақида огоҳлантирди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ўз мижозларини огоҳлантиради: 24.06.2016 йил, маҳаллий вақт билан соат 13.00дан 18.00га қадар "Тошкент" халқаро аэропорти ШҲТ саммити расмий делегациялари самолётларини кузатиш муносабати билан йўловчилар рейсини амалга оширмайди", — дейилган хабарда.

Авиакомпания келтирилган ноқулайлик учун мижозлардан узр сўраган.

Бундан олдинроқ, Тошкент шаҳрида 23-24 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан шу куни шаҳардан учиб кетадиган барча йўловчилар аэропортга рейсдан тўрт соат олдинроқ келишлари лозимлиги хабар қилинганди. Бу ҳақдаги огоҳлантириш авиакасса ва сайёҳлик агентликларига тарқатилган.

Қўшимча равишда жадвалларда ўзгаришлар эҳтимоли борлиги ҳақида маълум қилиниб, халқаро ва маҳаллий рейслар йўловчиларидан парвознинг аниқ вақтини қўнғироқ қилиб аниқлаш сўралмоқда.