Спорт | 14:21 / 19.06.2016
6609
1 дақиқада ўқилади
Варди Уэльсга қарши ўйин олдидан тамакили сақичдан фойдаланган
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди Европа чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Уэльсга қарши ўйин олдидан юқори даражадаги никотин қўшилган тамакили сақич чайнаган. Daily Telegraph мухбирлари футболчини энергетик ичимлик ва сақич истеъмол қилаётганда кўриб қолишади.
"Агар мен ўйиндан олдин тренажор залига борганимда бу мени ланж қилиб қўярди. Ҳар кимнинг ўз йўли бор, бу менинг ўйинга тайёрланиш усулим",- дейди Англия чемпиони.
Эслатиб ўтамиз, Уэлсьга қарши ўйинда захирадан майдонга тушган Варди 10 дақиқа ўтмай ҳисобни тенглаштирган эди.
Манба: Tribuna.uz