Ўзбекистон | 10:13 / 20.06.2016
3849
1 дақиқада ўқилади

ҚММБ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилувчи манба бўлиши мумкин

Ўзбекистон Олий Мажлисида Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (ҚММБ) (www.lex.uz)га норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш мақомини беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг кенгашида ҳам ушбу қонун лойиҳаси кўриб чиқилган. 

Ҳужжат миллий ахборот тизимларини ривожлантириш, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган. 

Лойиҳа "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни кўзда тутади. 

Қонун лойиҳаси ташаббускорларининг фикрича, Қонунчилик маълумотлари миллий базасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш мақомини бериш - ҳуқуқни қўллаш самарадорлигини ошириш ҳамда фойдаланувчиларнинг бу ҳужжатлар билан оператив танишиш имконини беради.