Жаҳон | 14:56 / 21.06.2016
5147
1 дақиқада ўқилади

Анжелина Жоли АҚШ давлат котиби билан қочоқлар масаласини муҳокама қилди

Ҳолливуд актрисаси ва БМТ ташкилотининг қочқинлар масаласи бўйича махсус элчиси Анжелина Жоли Вашингтондаги АҚШ Давлат департаментига ташриф буюрди. Бу ҳақида Давлат департаментининг расмий сайтида маълум қилинган. 

Идора раҳбари Жон Керри билан бирга "Оскар" мукофоти лауреати қочқинлар билан боғлиқ инқирозли вазият борасида муҳокама қилди. 

"Мен одамларни 65 миллион киши ўз турар жойларини юзага келган можаролар туфайли тарк этишганини тушунишларини сўрайман. Биз жаҳон урушлари билан юзма-юз турибмиз, биз уни инкор ҳам этолмаймиз, унга тескари ўгирилиб ҳам кета олмаймиз. Бундай йўл тутиш масъулиятсизликдан далолат беради ва у катта хавф-хатарга олиб келади", - деди Жоли. 

Актрисанинг сўзларига кўра, танлов мавжуд: ҳаммасини ўз ўрнида қолдириш ёки бошқа мамлакатлар билан бирлашиб, муаммонинг ечимини топишга янгича ёндашиш.