Фан-техника | 12:28 / 22.06.2016
4278
2 дақиқада ўқилади

Apple компанияси хуфёна тил бириктиргани учун 400 млн доллар жарима тўлайди

Apple компанияси, унинг Hachette, Harpercollins, Macmillan, Penguin ва Simon&Schuster компаниялари билан электрон китоблари борасида келишиб олганидан жабрланганларга жарима тўлашни бошлади. 

iXBT.com ресурсининг ёдга олишича, Америка гиганти 2012 йили юқорида қайд этилган компаниялар билан маҳсулотлар нархини 30-50 фоизга қимматлаштириш мақсадида хуфёна тил бириктирганликда айбланган эди. 

Apple бошқа барча компаниялар можарони тинч йўл билан ҳал этиш йўлини танлашган бўлса, маҳкама жараёнини танлаган Apple мағлуб бўлгач, ўз "гумашталари"нинг йўлидан боришга қарор қилди. 

Эндиликда, компания товон пули тўлашни бошлади. Унинг умумий миқдори 400 млн долларни ташкил этади.

Apple компанияси, 2010 йил 1 апрелидан 2012 йил 21 майигача харид қилинган электрон китоб учун харидор ҳисобига 6,93 доллардан ўтказиб беради. Бунинг учун, китоб New York Times нашри томонидан бестселлер деб тан олинган бўлиши керак. Акс ҳолда, китобшинавандалари ўз харидлари учун 1,57 доллардан товон пулига эга бўлишади.

Қайд этиш керак, товон тўлаш жараёни, нафақат Apple дўконлари, балки «Amazon», «Kobo» ва «Barnes & Noble» каби дўконларда харид қилинган маҳсулотлар учун ҳам жорий этилади.