Модрич Срна орқали Хорватия дарвозабонини Рамос пенальтини қаерга тепишидан огоҳлантирди
Хорватия терма жамоаси Европа чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Испанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиннинг 72-дақиқасида ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда Хорватия терма жамоаси дарвозаси томон пенальти зарбаси белгиланди. Бу зарбани амалга ошириш учун нуқтага терма жамоа сардори, Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос яқинлашди. Бу вазиятда унинг клубдоши, ўйинда жароҳати туфайли иштирок эта олмаган хорватиялик Лука Модрич захира ўриндиғида туриб терма жамоаси дарвозабони Даниэль Субашичга терма жамоа сардори Дарио Срна орқали Рамос тўпни қаерга йўналтириши ҳақида хабар жўнатди.
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс бу ҳаракатни пайқаб қолган ва Рамосга буни етказган. Лекин Рамос ўз одати бўйича зарба беришга қарор қилди ва Субашич бу зарбани қайтарди.
Кейинроқ хорватлар ҳужумчиси Марио Манжукич гол уриб, учрашувда хорватлар ғалаба қозонишини таъминлади.
Модричнинг Субашични огоҳлантиришига доир видеолар интернетда тарқалган.
D гуруҳида Хорватия 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Испания 6 очко билан иккинчи ўринда қолди. 3-тур учрашувини Чехияга қарши ўтказган Туркия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3 очко билан учинчи ўринни банд этди. Энди бу жамоа бошқа гуруҳлардаги ўйинлар натижасини кутмоқда.
Манба: Tribuna.uz