Жаҳон | 17:54 / 22.06.2016
4964
1 дақиқада ўқилади
Украина хавфсизлик хизмати бошлиғи қурол билан ухлашига иқрор бўлди
Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицакнинг ҳикоя қилишича, у душманлари кўплиги сабаб қурол билан ухлайди, деб хабар қилган «Лига.net».
«Мен УХХ офицери ва мени ҳамда оиламни йўқ қилишга ваъда берган кўпсонли душманларга эга инсон сифатида доим қурол билан юраман, қурол билан ухлайман. Мен шундай қилишга мажбурман», — деган Грицак.
У шунингдек, овчиликдан воз кечганини, чунки тирик нишонларга ўқ узишдан завқлана олмаслигини айтган.