Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Волгоградда Иккинчи жаҳон урушидан қолган ўқ-дорилар топилди
Архив фото / ТАСС
Волгограднинг 3 ҳудудида қазиш ишларини олиб борган қидирувчилар Иккинчи жаҳон урушига оид ўқ-дорилар захирасини топишган. Бу ҳақда, вилоят ИИББ вакили Антон Коранухов ТАСС агентлигига маълум қилган.
"Волгограднинг 3 ҳудудида олиб борилган қидирув ишлари натижасида 55 дона миномет минаси, 37 та артиллерия снаряди, 3та снарядларни портлатгич ва иккита Ф-1 гранатаси топилди. Уларнинг барчаси Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли",- деган Корнаухов.
Унинг аниқлик киритишича, хавфли топилмалар аниқланган жойлар, сапёрлар келгунича махсус қўриқланади.
Таъкидлаш керакки, Россиянинг Волгоград областида, Сталинград уруши (1942 йил июль - 1943 йил февраль) якунланганидан 70 йилдан ортиқроқ вақт ўтганига қарамай, ҳар йили ўнлаб авиабомбалар, юзлаб снаряд, мина ва бошқа турдаги ўқ-дорилар топилади. Улар махсус полигонларда ёки топилган жойнинг ўзида портлатиб юборилади.