Жаҳон | 14:38 / 23.06.2016
3481
2 дақиқада ўқилади

Филиппин қирғоқларида Индонезиянинг 7 нафар фуқароси ўғирланди

Индонезиянинг камида 7 нафар денгизчиси Филиппин қирғоқларида номаълум кимсалар томонидан асирликка олинди. Бу ҳақида журналистларга Самаринда порти раҳбари полковник Юус Кусмани хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда "полиция, қўшин ва кема эгаси билан кейинги ҳаракатларга доир фикрлар муҳокамаси бошланди".

У кемага тахминан Филиппин жанубий ҳудудлари яқинидаги Сулу дарёсида ҳужум уюштирилгани ва у ерда "Абу Сайяф" террорчи гуруҳи фаолият кўрсатишини маълум қилди.

Бундан ташқари, маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, асирга олинганларнинг қариндошларидан ўзини "Абу Сайяф" террорчи гуруҳи жангарилари деб таништирган жиноятчилар деярли 5 миллион доллар товон пули талаб қилишган.

26 мартдан 8 апрелга қадар Жанубий Хитой денгизи ва Сулу денгизи халқаро ҳудудида одам ўғирлаш билан боғлиқ уч ҳодиса содир бўлди. Бу ҳодисалар учун жавобгарликни "Абу Сайяф" террорчи гуруҳи ўз зиммасига олган.