КХДР ракета учиргач, расмий Сеул ҳарбий қўмондонлик мажлисини чақирди
Шимолий Корея навбатдаги ракета синовини амалга оширгач, Жанубий Корея мудофаа вазирлиги, олий ҳарбий раҳбариятнинг мажлисини ўтказиш тўғрисида эълон қилди, деб хабар қилмоқда «Ренхап» агентлиги.
Мажлисда мамлакат мудофаа вазири Хан Мин Ку раҳбарлигидаги 150га яқин ҳарбий мулозим иштирок этади. Улар шимолий кореяликларнинг сўнгги иккита баллистик ракетаси синови ҳамда Сеулнинг унга жавобини муҳокама этишади.
ОАВ хабарига кўра, Пхеньян куни кеча «Мусудан» таснифидаги ўрта масофага учадиган 2та баллистик ракетани учирган. Шимолий Корея марказий телевидениесида синов муваффақиятли амалга ошгани ҳамда ракета Hwasong-10 деб номлангани ҳақида хабар қилинди.
Мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ракета парвозини, АҚШнинг Тинч океани соҳилларига зарба бериш имконияти билан боғлади. Назарий жиҳатдан «Мусудан» таснифидаги ракеталар Гуам оролларига етиб кела олади. Бу ороллар АҚШ таркибига кирмаган ҳудудлари ҳисобланади.