Жаҳон | 00:10 / 23.06.2016
5090
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Афғонистонда "Толибон"нинг 100 дан кўпроқ жангариси таслим бўлди
Афғонистон шимолидаги Жоузжон вилоятида "Толибон" ҳаракатининг 115 нафар жангариси ҳукумат кучларига таслим бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар берди.
"Хавфсизлик кучларининг 2 мингга яқин жангчиси 22 июнда Жоузжон вилоятини жангарилардан тозалаш операциясини бошлашди. Операция давомида "Толибон"нинг 115 нафар жангариси қуролини ташлаб, таслим бўлди", деб маълум қилинди маҳаллий полицияда.
Ҳуқуқ-тартибот кучлари вакилининг айтишича, таслим бўлганлар орасида маҳаллий толибларнинг бир неча нафар етакчиси бор. Ҳукумат жангарилар яқин кунларда таслим бўлишни давом эттиришлари мумкинлигини айтмоқда.
"Толибон" вакиллари айни вақтда ушбу операция бўйича ҳеч қандай баёнот бермаган.