Жамият | 15:00 / 24.06.2016
6209
1 дақиқада ўқилади
Хитойлик қиз иккита бўйра ва қўлбола белги ёрдамида автотураргоҳ барпо этиб олди
Хитойда шахси маълум қилинмаётган аёл ўзи учун автотураргоҳ яратиб олгани аниқланган. Машина ёнида турган автомобиль видеорегистратори ёрдамида олинган видеони People's Daily портали эълон қилган.
Аёл машинасига келиб, бироз олдинга юрган, сўнгра машинасидан чиқиб, ёнига оқ чизиқлар юритилган кулрангдаги иккита бўйрачани ўраб автомобилига солган. Шундан кейин, йўл четидаги устундан Р ҳарфи туширилган сохта белгини ҳам олиб, йўлида давом этган.