Жаҳон | 11:41 / 24.06.2016
5290
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ мамлакатлари экстремизмга қарши кураш Конвенцияси устида ишламоқда

ШҲТга аъзо давлатлар, ташкилотнинг экстремизмга қарши кураш Конвенцияси борасида битимга эришиш арафасида. Бу ҳақда, ШҲТнинг минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Евгений Сысоев маълум қилган.

Унинг айтишича, ташкилот томонидан 2001 йили қабул қилинган терроризм,  сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш Конвенцияси ҳамда 2009 йили уни тўлдирувчи терроризмга қарши Конвенция, "терроризм", "террористик ҳаракат", "террористик ташкилот" каби тушунчаларга ягона ҳуқуқий изоҳ берган. 

"Бугунги кунда, ШҲТнинг экстремизмга қарши кураш Конвенцияси лойиҳаси муҳокама этилмоқда", - деган Евгений Сысоев.

"Ушбу ҳужжатлар, нафақат ШҲТ ҳудудида янги чақириқлар ва таҳдидларга қарши курашни ташкил этиш чораларини бирлаштиришга имкон беради, балки халқаро майдонда ҳам шу каби норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишига асос бўлиши мумкин", - деб қайд этган ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижрочи директори.