Жаҳон | 15:54 / 25.06.2016
12223
1 дақиқада ўқилади
Интернетда Киров вилояти губернаторини ҳибсга олиш жараёни видеоси пайдо бўлди
«Коммерсантъ» нашри томонидан YouTube даги саҳифасида эълон қилинган видеолавҳани Россия Тергов қўмитаси тақдим этган. Унда, вилоят губернатори машинадан чиқиши ва ФХХ ходимлари унга ҳамроҳлик қилиб бораётганини яққол кўриш мумкин.
24 июнь куни Никита Белых, 400 минг евро пора олаётган вақтда, далилий ашёлар билан Москва ресторанларидан бирида қўлга олинган эди. Шундан сўнг, Киров вилояти маъмуриятида ҳам тинтув ўтказилган.
Минтақа раҳбарига нисбатан, РФ Жиноят кодексининг 290-моддаси 6 қисми (Ўта йирик миқдорда пора олиш) билан жиноий қўзғатилган. Москва Басман тумани суди Белыхни вақтинча ҳибсда сақлаш масаласини кўриб чиқади.