Жаҳон | 17:15 / 25.06.2016
5650
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Си Цзиньпин ахборот ҳудудида ўзаро ҳамкорликка келишиб олишди

РФ президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзиньпин, ахборот кенгликларини ривожлантириш соҳасида ўзаро алоқа қилиш ҳақидаги баёнотни тасдиқлашди. 

Шу билан бирга, РФ раҳбарининг Хитойга ташрифи доирасида, глобал стратегик барқарорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Россия-Хитой қўшма баёноти ҳам қабул қилинган. 

Бундан ташқари, РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров хитойлик ҳамкасби Ван И билан халқаро ҳуқуқ ролини кучайтиришга доир декларацияни имзолади. 

Шунингдек, Россия иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда ХХР тижорат вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми ҳам қабул қилинган.

 

фото: РФ/ТАСС