Жамият | 15:49 / 26.06.2016
3379
1 дақиқада ўқилади
Татаристонда ЙТҲ туфайли 7 киши ҳалок бўлди
Татаристонда микроавтобус ва автомобиль иштирокида тўқнашув рўй бериши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.
"Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 10 киши бўлган, улардан 7 нафари ҳалок бўлган, 3 нафари жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб кетилган", дейилган хабарда.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.