Спорт | 11:21 / 27.06.2016
13654
2 дақиқада ўқилади

Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

«Қарор қабул қилинди. Мен терма жамоа билан соврин ютиш учун жуда қаттиқ ҳаракат қилдим. Мен бу сафар ҳам омадимиз келмаганидан жуда қайғудаман. Мен жуда муҳим пенальтини тўғри амалга ошира олмадим. Мана шундай.

Бу қарорга кийим алмаштириш хонасида ўтирганимда келдим. Мен англадимки, энди терма жамоадаги фаолиятим якунига етди. Мен терма жамоа билан 4 марта финалда ютқаздим. Жамоа бугун ғалаба қозониш учун жуда ҳаракат қилди. Мен ҳам… Лекин бўладиган иш бўлди.

Кетяпман, барчага яхши бўлиши учун. Финалдаги мағлубият ҳеч кимни қониқтирмайди ахир. Мен Аргентина билан чемпион бўлишни жуда ҳам истагандим, аммо бунга эриша олмадим», – деган Месси.

Манба: Tribuna.uz