Жаҳон | 14:27 / 28.06.2016
5726
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Ҳиллари Клинтоннинг "ўчирилган" мактублари эълон қилинди

Америка қўшма штатларида Америка президентлиги учун демократик партиясидан номзод Ҳиллари Клинтоннинг мактублари ошкор этилди. Улар орасида 30га яқин "ўчирилган"лари ҳам бор, деб хабар қилмоқда Fox News.

Эълон қилинган мактубларнинг аксарияти собиқ давлат котибининг Judicial Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти билан ёзишмаларига оид. Бундан ташқари, унинг шахсий ёрдамчиси Хьюма Эбединга йўллаган электрон хатлари ҳам бор.

Хусусан, 2009 йил мартида йўллаган мактубларидан бирида ўша вақтда АҚШ давлат котиби бўлган Клинтон хоним, давлат аппаратида унинг қоғозлари билан нима содир бўлаётганини тушунмаётгани, унинг шахсий ва ишчи файллари билан ким ишлаётганини билмаётганидан нолиган. 

2010 йил ноябрига оид бошқа бир мактубда Клинтон Эбедин билан ҳимояланган электрон почта қутисидан фойдаланиш имкониятини муҳокама этган.