Жаҳон | 03:38 / 28.06.2016
4131
1 дақиқада ўқилади
Ямандаги теракт туфайли қурбон бўлганлар сони 38 нафарни ташкил қилмоқда
Яман жанубида амалга оширилган теракт туфайли қурбон бўлганлар сони 38 нафарга етди. Бу ҳақда тиббиёт ходимларига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.
Теракт туфайли жароҳатланган 24 киши шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, террорчи-худкушлар ҳужуми Ал-Муқалла шаҳрида амалга оширилган.
Бу портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Бундан олдинроқ ушбу теракт туфайли 17 киши ҳалок бўлгани айтилганди.