Спорт | 08:54 / 29.06.2016
5379
1 дақиқада ўқилади
Европа лигасининг 2014/15 йилги мавсуми финалчиси бўлган «Днепр» жамоаси ўз фаолиятини тўхтатди
Ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисовнинг юлдузли онлари ўтган Украинанинг «Днепр» клуби ўз фаолиятини тўхтатади. Клуб хўжайини Игорь Коломойский клубнинг қарзларини тўлашдан бош тортган. Бу ҳақда Fcdnipro.com сайти хабар тарқатди.
Днепрга «Приват» гуруҳи клубларидан бирини («Волын» ёки «Нефтяника») кўчириш ёки янги клуб ташкил этиш вариантлари кўриб чиқилмоқда.
УПЛда (Украина премьер-лигаси) бу жамоанинг ўрнини «Черкасский Днепр» клуби эгаллайди.
Хабарда айтилишича, «Днепр» ходимлари ҳомий топишга ва клубни иккинчи лигада қайтадан тиклашга умид қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2014/15 йилги мавсумда «Днепр» Европа Лигаси финалида ўйнаган ва «Севилья»га мағлуб бўлган эди.