Борис Жонсон Британия бош вазирлиги учун курашмаслигини маълум қилди
Лондоннинг собиқ мэри, референдум арафасида Brexit кампаниясига бошчилик қилган Борис Жонсон Консерваторлар партиясидан мамлакат бош вазирлиги учун ўз номзодини кўрсатмаслиги ҳақида маълум қилди.
Жонсон ўз кампанияси билан муваффақият қозониб, мамлакатнинг амалдаги бош вазири, Буюк Британиянинг ЕИда қолиши учун ҳаракат қилган Дэвид Кэмеронни мағлуб этиб, унинг истеъфога чиқишга мажбур бўлишига эришганидан кейин Жонсон янги бош вазир бўлиш учун асосий даъвогар сифатида қаралаётганди. Шу туфайли унинг бугунги баёноти барча учун кутилмаган бўлди.
Бундан олдинроқ бош вазирлик учун сайловда Адлия вазири Майкл Гоув ўз номзоди билан иштирок этишини маълум қилганди. Унинг баёноти ҳам кутилмаган бўлди, у Жонсоннинг тарафдори эди.
Эндиликда айнан Гоув Жонсон ўрнига партиядан асосий номзодга айланади.
Шунингдек бугун мамлакат Ташқи ишлар вазири Тереза Мэй ҳам бош вазирлик учун сайловга ўз номзодини илгари сурди.
Жонсон ва Гоувдан фарқли равишда у мамлакат ЕИ таркибида қолиши тарафдори ҳисобланади.
29 июнь куни Буюк Британия Меҳнат вазири Стивен Крабб ўзининг мамлакат бош вазирлиги учун ўтказиладиган сайловда номзод сифатида иштирок этишини тасдиқлаганди.