Трамп ИШИДга қарши курашга НАТОни жалб этиш ниятида
АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг фикрича, ИШИДга қарши курашга, АҚШ ҳарбий кучлари зиммасидаги мажбуриятни камайтириш учун НАТО кучларини жалб этиш керак.
«Биз ИШИДга кучли зарба беряпмиз, бу тўғри. Аммо, бунинг учун НАТОдан фойдаланиш керакдир, балки», — дея Трамп сўзларини келтирган ТАСС агентлиги. У президент бўлса, ИШИДга қарши қандай кураш олиб бориши тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, шундай фикрни билдирган. Трампнинг айтишича, бу АҚШ кучларини тежаш имконини берган бўлур эди.
«Мен Қўшма Штатлар бунга чуқурроқ киришини хоҳламаган бўлардим. Мен НАТО иштирокини истайман. Биз НАТОга ҳам катта маблағ ажратамиз. Шу билан ўзларини иқтисодий жиҳатдан таъминлай олишини иддао этадиган давлатлар борасида ҳам қайғурмоқдамиз», — деган миллиардер сиёсатчи.
Аввалроқ, Трамп Шимолий Атлантика ҳарбий алъянсини «эскирган ва АҚШ учун жуда қимматга тушадиган» ташкилот деб бир неча маротаба таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
01:18
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024
IISS: Европадаги НАТО давлатлари АҚШга таянишда давом этмоқда
07:47 / 09.11.2024
КХДРнинг урушдаги иштироки: НАТО Украинага янги ёрдам ваъда қилмоқда
17:30 / 04.11.2024