Apple компанияси MacBook таъмири билан шуғулланувчи муҳандис билан кураш олиб бормоқда
Apple компанияси Rossmann Repair Group муҳандиси Луис Россманнинг MacBook Air ноутбукининг мустақил равишда амалга оширган таъмирининг видеосини YouTube’дан олиб ташлашга мажбурлади. Бу воқеага 9to5mac портали ўз эътиборини қаратди.
Роликнинг муаллифи қурилманинг асосий платасидаги муаммони 1 долларлик ускуналар ёрдамида қандай тузатишни видеода кўрсатиб берган. Apple сервис марказида эса бундай таъмир амалга оширилса, асосий платанинг ўзини алмаштиришни талаб этилади ва бу мижозлар учун 750 долларни ташкил этади.
Видео омма орасида жуда ҳам машҳур бўлиб, «олмалар» корпорацияси ҳуқуқшуносларининг эътиборини қаратган. Ўз навбатида, улар Россманга мурожаат этишган. Apple вакилларининг фикрига кўра, муҳандис компания маҳсулотларининг муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган схема бўлакларини видеода кўрсатмоқда. Ҳуқуқшунослар агар Россман роликни ўчириб ташламаса, компания судга мурожаат қилишини айтиб ўтишди.
Норасмий марказ эгаси видеони тармоқдан ўчирди ва фойдаланувчиларга тасвирни юклаб олишларини маслаҳат берди. Шунингдек Россман Apple компаниясининг судга мурожаат этиш эътирозлари ҳақида сўзлаб бериш тақиқланганлигини таъкидлади. Аммо муҳандис корпорацияга қаршилик кўрсатиши кераклигини айтиб ўтган.